Китобхон ёшлар Меҳрибонлик уйида хайрия акциясини ташкил этди
Telegram мобиль мессенжерида мингдан зиёд китобхон ёшларни ўзида бирлаштирган Intellekt гуруҳи аъзолари Тошкент вилояти Бўка туманидаги Меҳрибонлик уйида хайрия акциясини ташкил этди.
Блогер Санжар Саид фейсбукдаги саҳифасида маълум қилишича, 29 октябрь куни бўлиб ўтган китобхонлик акцияси доирасида ёшлар Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўзбек, рус ва инглиз тилидаги бадиий адабиётлар, шунингдек совғалар, ўйинчоқлар ва ширинликлар тортиқ қилишди. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабалари томонидан қизиқарли бадиий чиқишлар намойиш этилган.
«Бадиий қисм ниҳоясига етганидан сўнг, Меҳрибонлик уйи кутубхонаси учун олиб келинган китоблар тортиқ қилинди.
Intellekt китобхон ёшлар клубининг фаол аъзолари ҳар ой меҳрибонлик уйларига ташриф буюриб, шу каби тадбирларини уюштириб туради. Жумладан, ўтган ойда Чирчиқ шаҳридаги 2-сонли Меҳрибонлик уйи кутубхонаси учун китоблар совға қилинган эди. Шу билан биргаликда, гуруҳда ҳар ой бирор асарнинг муҳокамаси бўлиб ўтади. Куни кеча ёшлар ўқиш учун танланган Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" асарини муҳокама қилишди. Унда энг фаол иштирок этган аъзо танлаб олиниб, ҳомийларнинг совғалари билан тақдирланади. Китобхон ёшлар клуби келгусида ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб этишга қаратилган бошқа акцияларни ўтказишни режалаштирган. Бу борада ҳамкорлик ва ҳомийлик қилишни истаган маърифатпарварларни чорлаб қоламиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
11:53 / 06.10.2024
Ўқув маркази, китоб дўкони ва SMM: Икки йилда учта бизнес очган ёш тадбиркор ҳикояси
14:40 / 31.08.2024
Россияда тақиқланганлар реестрига бешта китоб сайти киритилди
16:36 / 23.07.2024