Кўриш қобилиятини тиклайдиган чип синалмоқда
Франция ҳукумати жиддий кўз касалликларига учраган беморлар учун бионик кўриш чипи имплантанциясини тасдиқлади. Тажрибада беш киши иштирок этади, деб ёзади IEEE Spectrum.
Париждаги Pixium Vision компанияси томонидан ишлаб чиқилган симсиз чип кўз ва мияни электр стимуляция орқали боғлайди. Чипда Стэнфорд университетидаги Дэниел Паланкер лабараториясида ишлаб чиқилган Pixium технологияси қўлланади. 2×2 мм ҳажмга эга имплантант энига 30 мкн, бу эса инсон сочидан уч карра ингичка дегани. У жарроҳлик йўли билан кўз пардаси остига ёки субренитал бўшлиққа жойланади. Операция атиги 1,5 соат вақтни олади.
Чип муваффақиятли ишлаши учун ташқи камера ва чўнтак компьютерига уланган бўлиши керак. Фойдаланувчи камера ўрнатилган кўзойнакни тақади. Тасвир бирйўла имплантни қувватлантириб, уни инфрақизил сигналга айлантирувчи чўнтак компьютерига узатади ва кўзойнакка қайтаради. Улар, ўз ўрнида, кўринмас ёруғлик нурини сигналларни электр токига айлантирувчи чипга лойиҳалаштиради. Сигнал шу тариқа кўздаги асаб толаларига ва охир-оқибат мияга етиб боради.
Бундай чип биринчи марта 50 ёшдан ошган кишиларда кўриш қобилияти йўқолишининг асосий сабаби ҳисобланган макулодистрофияни даволашда қўлланилмоқда. Бу касалликка учраган одамлар предметларни хира ёки қоронғу ҳолатда кўришади ва фақат ён томондан кўриш хусусиятига умид қилишади. Ҳозирча шифокорлар бундай ташхис қўйилган кишиларнинг кўриш қобилиятини қайта тиклай олишмаяпти.
Тажрибада беш киши иштирок этади, уларнинг бари жиддий макулодистрофияга йўлиққан бўлиши керак. Pixium Vision вакилларининг сўзларига кўра, биринчи чип жорий йилнинг охирига қадар имплантация қилинади.
Мавзуга оид
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024
Франциядаги йирик оммавий ахборот воситалари Х ижтимоий тармоғини судга берди
17:50 / 06.11.2024
Макрон Трамп ғалабасидан кейин Франция ва Германия мақсадларини айтди
21:44 / 05.11.2024