Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Вазир меҳнат миграция соҳасидаги сўнгги қонунчилик ўзгаришлари ҳақида маълумот бериб, меҳнат муҳожирлари учун рухсат олиш жараёнлари, иш берувчилар учун чет элда салоҳиятли ишчиларни излаш имкониятлари ва томонлар ўртасида меҳнат шартномасини тузиш бўйича янада соддалаштирилганлигига эътибор қаратди.
Шунингдек, Светлана Жакупова ушбу соҳадаги икки томонлама ҳамкорлик масалаларига тўхталиб ўтди, конструктив ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдириб, Ўзбекистон томонидан билдирилган барча ташаббусларни қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти билан январ ойида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
Томонлар меҳнат миграцияси масаласи бўйича икки томонлама битим имзоланишини пухта ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида меҳнат миграцияси бўйича биринчи ишчи гуруҳ йиғилишини ўтказиш ҳамда феврал ойида Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациясининг Қозоғистонга ташрифини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Якунда хусусий ташув соҳасида банд бўлган Ўзбекистон фуқаролари учун ҳуқуқий шарт-шароитлар ва ижтимоий кафолатларни яратиш бўйича келишувга эришилди.
















