Жаҳон | 11:39 / 30.10.2017
8545
2 дақиқада ўқилади

Сурия бўйича музокараларнинг барча иштирокчилари Остонага келди

Фото: AP

Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича еттинчи халқаро учрашув иштирокчиларининг барча делегациялари Қозоғистон пойтахти Остонага етиб келишди. Бу ҳақда республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати душанба куни хабар берди.

"Сурия бўйича “Остона жараёни” доирасидаги еттинчи халқаро учрашувнинг барча делегациялари Қозоғистон пойтахтига етиб келди. Бугун икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар бўлиб ўтади, уларда кун тартиби масалалари муҳокама қилинади", - дейилади хабарда.

Идорадан аниқлик киритишларича, учрашувлар ОАВ учун ёпиқ режимда бўлиб ўтади. "Ялпи йиғилиш 31 октябрь куни куннинг иккинчи ярмига мўлжалланган", - дея маълумот беришган ТИВдан.

Остонада Суриядаги вазиятга ечим топиш бўйича еттинчи халқаро учрашув 30-31 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Иштирокчилар музокаралар чоғида асирлар, маҳбусларни озод қилиш, ҳалок бўлганлар жасадини топшириш ҳамда бедарак йўқолганларни қидириш бўйича ишчи гуруҳи низомини тасдиқлашни режалаштиришмоқда. Шунингдек, томонлар халқаро терроризм билан кураш масалаларини кўриб чиқишади ва Сурияда гуманитар минасизлантириш бўйича қўшма баёнотни қабул қилишади.

Мавзуга оид