Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Илк марта тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органларида стажировка ўташди
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходими лавозимига илк марта тайинланганларнинг адлия органларида стажировкадан ўтиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, улар стажировкадан ўтдилар, деб хабар берди KUN.UZ’га адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Мазкур Низом талабларидан келиб чиқиб Адлия вазирлигида 2017 йил 16–27 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги юридик хизмати бош юрисконсульти Муроджон Хайруллаев, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофоза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги биохилмахиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси юридик хизмати бош юрисконсульти Мадина Мирвақулова ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юридик хизмати юрисконсульти Азамат Оллаберганов стажировка ўтишган.
Стажировка даврида улар давлат бошқаруви органларида юридик хизмат фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича адлия органлари томонидан олиб борилаётган ишлар, норма ижодкорлиги фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни туркумлаштириш ишлари, тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш асослари, даъво ва талабнома ишларини юритиш амалиёти, шартномаларнинг ҳуқуқий экспертизасини ташкил қилиш ва ўтказиш, уларнинг тузилиши ва бажарилишига оид муносабатларда юридик хизматнинг ўрнини таъминлаш масалалари билан танишдилар.
Стажировка якунида уларга келгуси иш жараёнида соҳа фаолиятини тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритиладиган ўзгаришлар билан мунтазам танишиб бориш ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
08:37 / 28.11.2025
Истиқболли мутахассислар учун хорижий стажировка танловининг янги тартиби жорий этилди
11:56 / 25.09.2025
Ўзбекистон давлат хизматчилари БМТ тизимида стажировка ўтайди
08:02 / 08.08.2025