Жаҳон | 12:31 / 31.10.2017
11756
1 дақиқада ўқилади

Токиодаги хонадонлардан бирида 9 кишининг жасад қолдиқлари топилди

Фото: NHK

Япония пойтахти Токио шаҳри яқинида истиқомат қилувчи ёш эркакнинг уйидан 9 кишига тегишли жасад қолдиқлари топилди, деб хабар қилмоқда NHK телеканали полиция маҳкамасига таянган ҳолда.

Қайд этилишича, жасадлар 27 ёшли Такахиро Шираишининг Дзама шаҳарчасидаги уйида топилган. Полиция Токионинг 23 ёшли аёл фуқароси йўқолишида Такахирони гумон қилиб, унинг уйида тинтув ўтказганида шу нарса аниқланган. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўра, жасадларнинг айримлари бўлакларга бўлинган, уларнинг парчалари совутгич контейнерларда аниқланган. 

Айни вақтда эркак қўлга олинган.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид