Мирзо Улуғбек туманида 15 млн. сўмлик мол-мулк ўғирланди
2017 йил 17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси, номаълум шахс, ўзганинг мол-мулкини яширин равида талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган дўконга эшигини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, фуқаро З.Р.га тегишли бўлган жами 15.000.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик, яъни уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган эди.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Н.Б. содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 18.10.2024
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги кўча 2 ойга ёпилади
16:34 / 13.09.2024
Британия ИИВ раҳбари мамлакатдаги “ўғрилик эпидемияси” ҳақида нутқ сўзлаётганда унинг ҳамёнини ўғирлаб кетишди
22:29 / 12.09.2024
Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланади
07:28 / 30.08.2024