Жаҳон | 23:41 / 01.11.2017
6154
2 дақиқада ўқилади

Москва, Теҳрон ва Боку Каспийбўйида ҳамкорлик соҳаларини аниқлаштириб олди

Фото: РИА "Новости"

Россия, Эрон ва Озарбойжон мультимодал юк ташиш, денгиз туризми ва Каспий денгизи сув биоресурсларини авайлаб-асраш соҳаларида ҳамкорлик қилишни мўлжалламоқда, дейилади президентлар — Владимир Путин, Ҳасан Руҳоний ва Илҳом Алиевнинг Теҳронда ўтган учтомонлама саммити якунига кўра қўшма баёнотида.

«Каспий денгизини тинчлик, дўстлик, барқарорлик ва ҳамкорлик денгизи сифатида кўриб, томонлар порт маъмуриятларининг ҳамкорлиги, денгиз кемачилиги, мультимодал юк ташиш, денгиз туризми, сув биоресурсларини авайлаб-асраш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, энергетика, савдо, иқтисодиёт каби жабҳаларда муносабатларнинг мустаҳкамланиши заруриятини қайд этишади», — дейилади ҳужжатда.

Бундан ташқари, томонлар Каспий денгизидаги илмий тадқиқотлар, гидрография ва метеорология соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Москва, Теҳрон ва Боку хавфсизликни ва ҳарбий ҳамкорликни биргаликда ривожлантириш, Каспий денгизида фавқулодда ҳолатлар ҳақида огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш борасида ҳам биргаликда иш болиб боришни режалаштирган.

Томонлар Каспий денгизининг ҳуқуқий статуси борасида тўғрисидаги конвенция лойиҳаси хусусида бештомонлама музокараларнинг боришидан қониқиш ҳосил қилишганини таъкидлашди. Улар «соҳил бўйи давлатларининг консенсусига асосланган бу муҳим асосга эга бўлган ҳужжатнинг тезроқ қабул қилишини таъминлаш» ниятлари борлигини тасдиқлашди.

Мавзуга оид