Жаҳон | 00:28 / 02.11.2017
20666
2 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркдаги терактда ҳалок бўлган хорижликлар ҳақида маълумот берилди

Фото: Andrew Kelly/Reuters

Нью-Йоркда 31 октябрда содир этилган терактда 6 нафар хорижлик, 2 нафар америкалик ҳалок бўлган. Бу ҳақда шаҳар ўт ўчириш бошқармаси комиссари Дэниел Нигрога иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Нигронинг айтишича, ҳалок бўлган хорижликлардан 5 нафари Аргентина фуқароси ва бир нафари Бельгия фуқароси бўлган.

Комиссарнинг таъкидлашича, яна 4 киши ўта жиддий жароҳатлар олган.

"4 киши ўта жиддий жароҳатлар олган, бироқ улар барқарор ҳолатдалар, қолганлар бироз камроқ даражада жароҳатланган", деб маълум қилган Нигро. 

Аргентиналиклар Нью-Йоркка университетни тамомлаганларининг 30 йиллигини нишонлаш учун келган бўлганлар. La Nacion нашрининг маълум қилишича, аргентиналик сайёҳлар Росариодаги политехника университетининг 10 битирувчисидан иборат гуруҳ бўлган.  

Улар велосипедларни ижарага олиб, Манҳэттеннинг жанубий қисмига сайр қилишга отланишган. Соат кундузги 3ларда улардан 6 нафари террорчи бошқарган пикап машинаси остида қолган. Улардан биригина омон қолган, бироқ у шифохонада оғир аҳволда. 

Мавзуга оид