23:30 / 03.11.2017
9557

Биткоин курси 7400 доллардан ошди

Биткоин ўсишда давом этмоқда: у икки ҳафта ичида деярли 1500 долларга қимматлаган.

20 октябрда унинг қиймати 6 минг доллардан ошганди. Икки ҳафта ўтгач эса криптовалюта деярли 25 фоизга қимматлашиб, 3 ноябрда унинг энг максимал курси 7461 долларни ташкил қилган. 

Фото: hi-tech.mail.ru

Биткоин сентябрь ўрталаридан бери секин-аста қимматлашиб бормоқда. Ўшанда криптовалюта Хитойда чеклангандан кейин курси максимал пасайишни қайд қилган. Ўшандан кейин биткоин қиймати 500 доллардан кўпроққа пасаймаган.

Криптовалюталар бозорининг умумий қиймати 200 млрд долларга етган. Бу ҳақда 1254 та криптовалюта иштирокидаги савдо операциялари билан боғлиқ вазиятни кузатиб борувчи Coinmarketcap сайти маълум қилган.

Сайт маълумотларига кўра, бу бозорнинг қиймати 200 313 439  618 долларни ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткичга эришишда салмоқли ҳиссани биткоинлар қўшган, уларнинг умумий қиймати 124 млрд доллардан ошган.

Top