Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bithumb криптобиржаси хато туфайли мижозларга 42 млрд долларлик биткоинни ўтказиб юборди
Бунга криптобиржа ходимининг акция қатнашчиларига бериладиган мукофотни Корея вони эмас BTC (биткоин) тарзида ёзиши сабаб бўлган.
Фото: Unsplash
Жанубий Кореянинг Bithumb криптобиржаси реклама акциясида иштирок этган 249 нафар фойдаланувчига хато туфайли 620 минг биткоинни (ҳозирги курс бўйича 42,6 млрд) ўтказиб юборди, деб хабар берди Yonhap агентлиги.
Хабарда айтилишича, акция 6 феврал куни маҳаллий вақт билан 19:00да ўтказилган. Криптобиржа 19:40да транзакциялар ва фойдаланувчилар ҳисобидан маблағ ечишни тўхтатиб қўйган. Bithumb 618 212 биткоинни дарҳол тиклаганини билдирди.
«Биз бу ҳолат ташқи таъсир ёки хавфсизликнинг бузилиши билан боғлиқ эмаслигини билдирамиз», — дейилади Bithumb баёнотида.
Yonhap агентлигининг ёзишича, бу ҳолатга криптобиржа ходимининг акция қатнашчиларига бериладиган мукофотни Корея вони эмас BTC (биткоин) тарзида ёзиши сабаб бўлган.
Жанубий Корея молиявий назорат хизмати ушбу ҳолатни текширмоқда.
Мавзуга оид
13:36 / 20.03.2025
Шимолий Корея биткоин захиралари бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди
11:36 / 16.11.2024
1 дона Bitcoin 1 кило олтиндан қиммат. Нархлар нега кескин ошди?
21:05 / 15.11.2024
АҚШда миллиардлаб долларлик биткоинларни ўғирлаган россиялик ҳакер қамалди
16:19 / 03.06.2024