Шимолий Корея биткоин захиралари бўйича дунёда учинчи ўринга чиқди
Шимолий Корея дунёдаги энг йирик биткоин эгалари орасида учинчи ўринга кўтарилди, фақат АҚШ ва Буюк Британиядан ортда қолмоқда. Бу кескин ўсиш, асосан, шимолий кореялик ҳакерларнинг криптовалюта ўғирлаш борасидаги муваффақиятлари билан боғлиқ, деб ёзади The Times.

Фото: Сунъий интеллект томонидан яратилган сурат
Arkham Intelligence компанияси маълумотларига кўра, криптовалюта ҳамёнлари эгалигини аниқлаш учун сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда ўтказилган тадқиқот Шимолий Корея ҳакерлар гуруҳи Lazarus (улар TraderTraitor номи билан ҳам маълум) 13 минг 580 биткоинга эгалигини кўрсатди. Бугунги кунда бу миқдор тахминан 1,15 млрд доллар баҳоланмоқда.
Натижада, Шимолий Корея криптовалюта захиралари бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринда 16,5 млрд долларлик захира билан АҚШ, иккинчи ўринда Буюк Британия турибди — уларнинг захираси 5 млрд доллар атрофида.
Шу билан бирга, АҚШ ва Буюк Британия ушбу криптоактивларни асосан жиноятчилардан мусодара қилинган маблағлар ҳисобидан қўлга киритган.
Lazarus Group дунёдаги энг муваффақиятли жиноий кибергуроҳлардан бири ҳисобланади. Унинг ҳакерлик фаолияти орқали топган маблағлари Ким Жонг Ун режими учун муҳим молиявий манба бўлиб, жумладан, оммавий қирғин қуролларини ишлаб чиқиш дастурларини молиялаштиришда қўлланилади.
АҚШ Федерал тергов бюроси (FBI) маълум қилишича, Lazarus криптовалюта биржаси Bybitга уюштирилган ҳужумда 1,6 млрд долларлик Ethereumʼни ўғирлаган. Бу ҳажм Шимолий Кореянинг 2023 йилдаги ҳарбий бюджети (1,4 млрд доллар) дан ҳам юқори.
Бу ҳозиргача аниқланган энг йирик киберўғирлик ҳисобланади. Аввалги рекорд 2003 йилда Саддам Ҳусайн томонидан Ироқ Марказий банкидан ўғирланган 1 млрд долларга тегишли эди.
Криптобезопаслик соҳасида мутахассислашган TRM Labs маълумотларига кўра, 2025 йил феврал ойида дунё бўйлаб криптовалютада ўғирланган 1,7 млрд фунт стерлингнинг 35 фоизи Шимолий Корея ҳукумати билан боғлиқ ҳакер гуруҳларига тўғри келади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара қилинган маблағларидан 95 млн доллар Ўзбекистонга қайтарилган
Ўзбекистон | 15:54
-
Наманганда оилавий боғча тарбиячиси 1,5 ёш боланинг оёғини куйдириб қўйгани айтилмоқда
Жамият | 15:31
-
Россия қўшини Киевга ракета зарбаси йўллади. Қурбонлар бор, ўнлаб кишилар яраланган
Жаҳон | 15:26
-
Генерал Попов 5 йилга қамалди
Жаҳон | 15:09
Мавзуга оид

21:48 / 16.04.2025
КХДР Украинадаги уруш ортидан 20 млрд долларга яқин даромад кўрди — Жанубий Корея

21:51 / 15.04.2025
Reuters: Россия фронтда фойдаланаётган ўқ-дориларнинг ярмини КХДР етказиб бермоқда

00:15 / 15.04.2025
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди

18:28 / 08.04.2025