Ўзбекистон | 10:51 / 03.11.2017
12452
2 дақиқада ўқилади

Чехия президенти: ЕИ Россияга қарши Америка санкциялари борасида иккиюзламачилик қилмоқда

Фото: EPA

Европа Иттифоқи АҚШ томонидан Россияга қарши жорий этилган санкциялар масаласида иккиюзламачилик қилмоқда. Чехия президенти Милош Земан Чехиянинг Barrandov телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берди.

"Таъкидлайманки, ЕИ Россияга қарши санкциялар эълон қилганида аҳмоқлик қилди. Ҳозирда буни бошқа сиёсатчилар ҳам тасдиқламоқда, - деган у. - Америка ҳам Россияга қарши санкциялар киритди. Бу эса ЕИнинг эергетика манфаатларига зиддир. ЕИ Американинг ушбу санкциясига норозилик билдирмоқда. "Бу сизга иккиюзламачиликдек кўринмаяптими? Бу санкциялар бекор бўла қолсин", - деган Земан.

2014 йили ЕИ Россияга нисбатан санкциялар киритди. Бунга Украинадаги воқеалар ва Қримнинг Россияга қайта қўшилиши сабаб бўлди. ЕИ бужазо чораларини бир неча марта чўзди ҳам. Визасиз борди-келди ҳақидаги ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги келишув бўйича музокаралар тўхтатилди. Бундан бошқа қатор чоралар кўрилди.
 
АҚШ президенти Дональд Трамп 2 август куни Америка санкцияларининг Россия, Эрон ва КХДРга нисбатан санкцияларига кескин тус беришни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бунинг натижасида АҚШ молия вазирлиги Россия энергетика соҳасига нисбатан жорий қилинадиган жазо чоралари параметрларига аниқлик киритди.

Мавзуга оид