Жаҳон | 00:29 / 04.11.2017
3868
2 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари келаси ҳафта бошида Европага ташриф буюради

Фото:AP Photo / Manuel Balce Ceneta

АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттис 6-10 ноябрь кунлари Европанинг бир қатор давлатларига икки томонлама масалалар, НАТО ва ИШИДга қарши курашувчи коалиция форматидаги ўзаро ҳамкорликни муҳокама қилгани ташриф буюради. Бу ҳақда Пентагон матбуот хизмати маълум қилди. 

“Вазир Мэттис ўз ишини 6-7 ноябрда Шимолий гуруҳ – 12 та давлат, жумладан Шимолий Европанинг 5 давлати (Финляндия, Швеция, Дания, Исландия, Норвегия), 3 та Болтиқбўйи давлати (Эстония, Латвия, Литва), Германия, Нидерландия, Польша ва Буюк Британия иштирокидаги кўп томонлама форумдаги учрашувдан бошлайди”, дейилган хабарда.     

Таъкидланишича, шундан кейин Мэттис 8-9 ноябрда НАТО давлатлари мудофаа вазирлари ва ИШИДга қарши курашувчи коалицияга кирувчи давлатлар мудофаа вазирлари учрашувларида иштирок этади. 

“Вазирнинг бу сафари АҚШнинг НАТО альянси ва ИШИДни яксон қилишга содиқлигини таъкидлайди”, деб айтилди Пентагонда.

Мэттис сафарини 10 ноябрда Буюк Британияга ташрифи билан якунлайди. У бу ерда Британия мудофаа вазири Гэвин Уильямсон билан учрашув ўтказади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид