12:40 / 05.11.2017
28482

Кузнинг асосий тури. Лондон Манчестерга қарши

АПЛнинг 11-турида Хосеп Гвардиолани Арсен Венгер, Жозе Моуриньони Антонио Конте кутмоқда. «Трибуна» кузнинг энг асосий тури учрашувлари анонсини тақдим этади.

Венгер Гвардиолага қарши

Англияда Super Sunday атамаси пайдо бўлганига анча бўлди. Бундай кунда турнинг энг марказий учрашуви ўтказилади. Аммо бу сафар икки ҳисса «Суперякшанба».

Аввалига «Арсенал» бу мавсумда нафақат Англияда, балки Европада гегемонлик қилаётган «Манчестер Сити»га қарши сафар учрашувида майдонга тушади. Ўйинда фаворит «шаҳарликлар» экани маълум. Жамоа бу куздаги ўйинларда ҳисобда ортда борган дақиқалар 13 дақиқани ташкил қилади. Бир ҳафта олдин Пеп Гвардиоладан унинг жамоаси мағлубиятсиз сериясини давом эттириб, «Арсенал»нинг 2003-04 йиллардаги натижасини (49та учрашув) такрорлаш эҳтимоли ҳақида сўрашганида, бу иложсиз иш эканини айтганди. Энди Венгер унинг бу сўзларини тасдиқлаши мумкин.

2015 йилнинг январида «Арсенал» сафарда «Манчестер Сити»ни мағлуб этганди. «Канонирлар» ўшанда ёмон аҳволда эди, бу ғалаба эса жамоага вазиятни ўнглашда ёрдам берган, «шаҳарликлар» эса ўша мағлубият туфайли «Челси»ни олдинга қўйиб юборган ва охир-оқибат чемпионлик пойгасида ютқазганди. 

Қарийб 3 йил ўтмоқда, кўп нарса ўзгарди, кўп клубларда бошқа мураббийлар ишламоқда. Аммо «Арсенал»да ўша-ўша Венгер. Венгер ўз жойида, жамоа эса ўшандан кейин Манчестердан ғалаба билан қайта олмаяпти. Ҳатто «кучли олтилик»даги жамоаларга қарши сафар ўйинларида ғалаба қозонилмади. Якшанба куни Лондонликлар Манчестерда бу «қора анъана»га чек қўйиши ва чемпионлик пойгасига қайтиши мумкин. 

«Улар яхши формада. Аммо бир неча ҳафта олдин «Реал» ҳақида нима дейишаётгандию, «Арсенал» ҳақида нима дейишаётганди», деди ўйиндан аввал Арсен Венгер.

Моуриньо Контени ишдан кетказадими?

Манчестердаги тўқнашув ортидан «Стэмфорд Бриж»да Лондон ва Манчестернинг бошқа клублари, «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги баҳс бошланади.

«МЮ»ни прагматик ўйинлари учун танқид қилишмоқда, аммо Моуриньо уларга кўрсатаётган натижалари билан жавоб қайтармоқда. Жамоа премьер-лига турнир жадвалида қўшниларини таъқиб қилишни давом эттирмоқда. «Челси»да вазият қийинлашган, жамоа халқаро майдонларда ҳам кучли ўйин кўрсатмаяпти, ички чемпионатда ҳам яхши таассурот қолдирмаяпти ва бош мураббий Антонио Конте раҳбариятнинг ишончини йўқотган. Унга истеъфо таҳдид қолмоқда. Аммо Контени бу ўйин арафасида сафга қайтган Канте қутқариши мумкин. Унинг «МЮ»га ўтиб кетган Матич билан дуэли бу ўйинда кўп нарсани ҳал қилиши кутилмоқда.

Португалиялик мутахассис «Челси» билан ўтмиши ҳақидаги саволларни ёқтирмайди. Шу туфайли бу ҳақда тўхталиш ўринсиз. Қолаверса, «МЮ»нинг бу ўйин арафасидаги ҳолати шундай ҳам интригали. Манчестерликлар «Стэмфорд Бриж»да охирги марта 2012 йили ғалаба қозонган ва шундан кейинги 13 ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган (1-5-7).

Моуриньо, Лукаку, Мата, Матич - ўз собиқ жамоаларига қарши ўйнайди. Бельгиялик ҳужумчи топ-6 жамоаларга қарши 59 ўйинда атиги 15 гол урган. Шу туфайли ушбу ҳужумчидан бу ўйинда ҳам кўп нарса кутишмаяпти. Октябрь ойида Лукаку гол урмай қўйди. 6 ўйинда у битта ҳам гол ура олмади ва тўпурарлар пойгасидан чиқиб кетди. Аммо у бугунги ўйинга алам билан тушади ва бу вазият ўзгаришини кутиш мумкин.

Super Sunday! АПЛдаги икки марказий учрашув ҳақида қизиқ фактлар

«Тоттенҳэм»: Европанинг энг яхши жамоасидан кейин лиганинг энг ёмон жамоасига қарши

Маурисио Почеттино «Тахтлар ўйини» сериалининг катта ишқибози кўринади. «Реал»га қарши ўйиндан олдин у Деле ҳақида шундай деганди: «Қиш каби у ҳам яқин». «Қироллик клуби» бунга эътибор қаратмади ва афсусланди. Англиялик ярим ҳимоячи эса барчани ҳайратга солиб, ўз фаолиятидаги энг яхши ўйинлардан бирини ўтказди ва «шпорлар»ни кейинги босқичга олиб чиқди. Ҳатто Ҳарри Кейн унинг соясида қолиб кетди.

Энди «Уэмбли» касофати ҳақида ҳеч ким эсламаяпти. Бугунги «Кристал Пелас»га қарши ўйиндаги ғалаба эса бу фикрни хотиралардан буткул ўчириши мумкин. Рой Ҳожсон жамоаси бу мавсумдаги сафар ўйинларида битта ҳам гол урмади.

Анонс. Англияда иккита катта ўйин ва уикенднинг бошқа муҳим тўқнашувлари

5 ноябрь, якшанба
17.00. ТОТТЕНҲЭМ – КРИСТАЛ ПЭЛАС
«Трибуна» прогнози – 3:0. 
19.15. МАНЧЕСТЕР СИТИ – АРСЕНАЛ
«Трибуна» прогнози – 1:4.
21.30. ЧЕЛСИ – МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД
«Трибуна» прогнози – 0:0. 
21.30. ЭВЕРТОН – УОТФОРД
«Трибуна» прогнози – 1:1.

Турнир жадвалида айни вақтдаги вазият

Top