Индонезия WhatsApp мессенжерини тўсиб қўймоқчи
Индонезия 6 ноябрда WhatsApp мессенжери учинчи томонларнинг номақбул мазмундаги GIF-тасвирларини ўчириб ташламаса, унда уни тўсиб қўйиш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Индонезия алоқа ва ахборот вазирлиги агар талаб бажарилмаса, мессенжер 48 соат ичида тўсиб қўйилишини маълум қилди.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, вазирлик WhatsApp’га бу талаб билдирилган учта мактуб йўллаган. “WhatsApp бизга жавоб берди, бироқ бизга учинчи томонга мурожаат қилишни айтди. GIF-суратлар уларнинг дастурида пайдо бўлган. Нима учун биз учинчи томон билан гаплашишимиз керак?”, деб айтилган вазирликда.
Вазирлик, шунингдек, тасвирлар тақдим қилувчи Tenor хизмати ҳам тўсилишини маълум қилган.
Ахборот агентлигининг маълум қилишича, тасвирларни ўчириш талаби уларга болаларнинг кўзи тушиши мумкинлиги билан боғланган.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024