Жаҳон | 13:50 / 07.11.2017
37465
1 дақиқада ўқилади

Италия қирғоқларида 26 нафар қизнинг жасади топилди

Фото: EPA

Италия қирғоқларига туташ денгизда мигрантлар қайиғида ва унинг атрофида 14-18 ёшли қизларнинг жасади топилди. Улар Африка қирғоқларидан Италия томон ҳаракатланаётганда ўлдирилганлиги тахмин қилинмоқда. Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган. BBC шу ҳақида хабар берди. 

Ҳалок бўлган 23 нафар қизнинг жасади резина қайиқда бўлган, яна 3 нафарининг жасади эса борт ташқарисидан топилган. Қайиқда жами 64 киши бўлган. Испаниянинг "Кантабрия" ҳарбий кемаси омон қолганларни топиб, уларни қирғоққа етказган.

Таъкидланишича, жами 375 мигрант қутқарилган. Уларнинг деярли барчаси Нигерия, Сенегал, Гана, Гамбия ва Судан фуқароларидир. Шундан 90 нафари аёллар бўлиб, 8 нафари ҳомиладор бўлган, бундан ташқари омон қутқарилганлар орасида 52 нафар бола ҳам бўлган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид