Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбийлари 3 минг кишига кўпаяди
Шимолий Атлантика альянси 2018 йилда Афғонистонда ўзининг ножанговар миссиясини 13 минг кишидан 16 минг кишигача кенгайтиради. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 8-9 ноябрда Брюсселда бўлиб ўтадиган альянсга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари кенгаши олдидан берилган матбуот анжуманда маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар сонининг оширилиши афғон кучларининг тайёргарлиги ҳамда машғулот ўтказишларини таъминлашга қаратилган. “Биз бу кучларнинг тахминан ярмини АҚШ, қолганларини эса НАТО бўйича иттифоқдош давлатлар тақдим этишиларини кутмоқдамиз”, деб айтган Столтенберг.
НАТО таркибига кирувчи АҚШ август ойида Афғонистондаги сиёсатининг янги стратегиясини тақдим этди. Унга кўра, америкалик ҳарбийларнинг мамлакатдаги ваколатлари террорчиликка қарши курашиш мақсадида кенгайтирилади.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026