Жаҳон | 22:17 / 07.11.2017
7962
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ҳусийлар етакчилари ҳақидаги ахборот учун 400 млн доллар ваъда қилди

Saudi Press Agency ахборот агентлигининг маълум қилишича, Саудия Арабистони ички ишлар вазирлиги Ямандаги ҳусий жангариларнинг 40 етакчиси ҳақидаги ахборот учун 400 млн доллар беришини эълон қилган. Мукофот пули ҳусийлар етакчиларининг ҳибсга олиниши ёки уларнинг жойлашган ўрни ҳақида ахборот берганларга тўланади.

Бу чора ҳусийлар томондан Саудия Арабистонига қилинаётган ҳужумларга реакция бўлган. Жумладан, 4 ноябрда Яман ҳудудидан Саудия Арабистони томон баллистик ракета учирилган. Саудия Арабистони кучлари ракетани уриб туширишган. Ҳужум учун жавобгарликни ҳусийлар ўз зиммаларига олганлар.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид