Андижондаги касб-ҳунар коллежларида назорат турникетларидан фойдаланилмоқда
Сўнгги пайтларда касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ёшлар ўртасида турли нохуш ҳолатлар рўй бераётгани сир эмас. Андижон вилоятидаги мавжуд 119та касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар давоматини тўлиқ назорат қилиш учун барча таълим муассасаларининг кириш йўлакчаларига бармоқ изларидан аниқловчи турникетлар жорий қилинмоқда. Ушбу лойиҳа афзаллиги ўқувчи таълим даргоҳига келган ва коллеж биносидан чиқиб кетган вақтида унинг ота-онасининг уяли қурилмасига хабар етиб боради. Бу эса ота-оналар ва ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг вақтини унумли ўтказиш ва назорат қилиш имконини беради.
Куни-кеча Андижон миллий-ҳунармандчилик ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежида академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқувчилар билан маънавий-маърифий ишларни олиб бориш, уларнинг давоматини таъминлаш, турли хил салбий ҳолатларнинг олдини олиш масалаларини ҳал этиш бўйича таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, амалиётчи психологлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими, “Нуроний” хайрия жамғармаси, профилактика инспекторлари, Ёшлар иттифоқининг вакиллари иштирокида амалий семинар-тренинг ташкил этилди.
“Вояга етмаганлар ўртасида турли салбий ҳолатларнинг олдини олишда амалиётчи-психологларнинг роли” мавзусида ташкил этилган ушбу мажлисда иштирок этган 150 нафар қатнашчиларга Андижон давлат университети “Педагогика ва психология” кафедраси доцентлари М.Халимова, Т.Сулаймонова ҳамда таълим муассасаларида фаолият кўрсатаётган етарли тажриба ва малакага эга бўлган амалиётчи-психологлар вояга етмаганлар ўртасида оғир ва руҳий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган психологик тавсия ва маслаҳатлари билан ўзаро фикр алмашдилар.
Шунингдек, семинар иштирокчилари таълим муассасасининг 5 та гуруҳида ўқувчилар билан ташкил этилган психологик тренинг машғулотларини кузатдилар.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Мавзуга оид
21:10 / 18.11.2024
Андижонда 1800 гектар ернинг тоифаси ўзгартирилиб, ишлаб чиқариш мажмуалари қурилади
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024