Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги ерларни ўзлаштириш ва суғориш қиймати индексация қилинди
Давергеодезкадастр, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг «Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматини инобатга олиб ҳисобланган миқдори ҳамда пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қийматини индексация қилиш ҳақида»ги қўшма қарори тасдиқланди (2017 йил 1 ноябрь). Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Давлат статистика қўмитасининг қийматидан юқори кўрсатилган қурилиш материаллари нархлари тўғрисидаги маълумотлари асосида ўтган йилга нисбатан 1,246 баравар индексация қилинди.
Шу тариқа, олиб қўйилаётган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига табиий жойлардаги жойлашувига боғлиқ равишда суғориш ва тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш қиймати 1 га учун қуйидагини ташкил этади:

Маълумот учун: базавий миқдорлар Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-бандида кўрсатилган. Индексация ҳар йили 31 декабргача амалга оширилади.
Қуйидагиларнинг қиймати худди шундай қийматга индексация қилинди:
• мамлакатимиз ҳудудлари кесимида 1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати;
• «Чўл», «Адир» ва «Тоғ» зоналарида жойлашган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати.
Ҳужжат 2.11.2017 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
20:06 / 15.06.2026
Ер ва унда қурилган мулкка оид ҳуқуқларни эътироф этиш жараёни соддалаштирилди
08:30 / 02.06.2026
Сув фонди ерларини ижарага беришнинг янги тартиби жорий этилди
09:40 / 06.04.2026
3,7 гектар ерни 7 гектар деб сотмоқчи бўлган фермер ушланди
08:32 / 17.03.2026