Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси билан бир қатор учрашувлар бўлиб ўтди
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) биринчи вице-президенти Филипп Беннетт бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев билан учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Сума Чакрабарти ўртасида шу йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган учрашув, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати билан имзоланган Англашув меморандуми доирасида эришилган келишувлар қисқа муддатга мўлжалланган фаолиятининг устувор йўналишларини белгилашда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун кредит маблағларини ажратиш ушбу соҳадаги ҳамкорликда асосий ўрин тутади.
Томонлар Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдаги ҳамкорлик истиқболлари, хусусий секторни қўллаб-қувватлашни давом эттириш, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, жумладан, фонд биржасини модернизация қилиш, қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштириш каби қатор масалалар юзасидан фикр алмашди.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки биринчи вице-президенти Филип Беннетт самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда ўзаро манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тарафдори эканини таъкидлади.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси қатор вазирлик ва идораларда ҳам учрашувлар ўтказди.
Мавзуга оид
07:53 / 30.08.2024
ЕТТБ Ўзбекистонда қайта тикланадиган водород ишлаб чиқариш учун маблағ ажратади
18:48 / 24.05.2024
ЕТТБ Марказий Осиё бўлимига янги директор тайинланди
15:03 / 15.05.2024
ЕТТБ 2024 йилда Россиянинг иқтисодий ўсиши прогнозини 2,5 фоизгача яхшилади
22:40 / 02.05.2024