Испания суди Каталониянинг мустақиллиги ҳақидаги декларацияни ноқонуний деб тан олди
Испания конституциявий суди Каталония парламенти томондан 27 октябрда қабул қилинган мустақиллик декларациясини қонунга зид, деб тан олди. Бу ҳақда El Pais нашри сайтида маълум қилинган.
Аввалроқ 31 октябрда Испания конституциявий суди Каталония парламенти томондан қабул қилинган мустақиллик декларациясини бекор қилишни қўллаб-қувватлагани маълум қилинганди.
Каталония парламенти 27 октябрда Испаниядан мустақил бўлиш декларациясига овоз берганди. Декларациянинг қабул қилинишига 70 депутат овоз берган, 10 нафари қарши чиққан, қолганлари эса унга бойкот эълон қилган.
Шундан кейин Испания ҳукумати Каталония ҳукуматини истеъфога кетказган ва парламентини тарқатиб юборган ҳамда мухториятни бошқаришни ўз қўлларига олган.
Сўнгра Испания Каталония раҳбари Кардес Пучдемон ва женералитетининг маслаҳатчиларини ҳибсга олишга қарор қилган. Шу сабабли Пучдемон ва унинг 4 нафар маслаҳатчиси Брюсселга жўнаб кетган.
Испания Бельгияга Пучдемоннинг ҳибсга олинишига Европа ордерини топширган. Унга кўра Европа Иттифоқига аъзо исталган давлат сўровни олгандан кейин 60 кун ичида Пучдемонни экстрадиция қилиши шарт. Мадрид шунингдек унинг 4 маслаҳатчисининг жўнатилишини ҳам талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
21:44 / 12.11.2024
Испаниянинг қатор ҳудудлари кучли ёғингарчилик хавфидан огоҳлантирилди
14:30 / 12.11.2024
РФ хавфсизлик кучлари Испанияда учувчини ўлдирганликда гумонланмоқда
17:58 / 10.11.2024
Испанияда оммавий норозилик намойишлари: аҳоли Валенсия ҳукумати истеъфосини талаб қилмоқда
22:04 / 06.11.2024