Жамият | 22:02 / 08.11.2017
6788
1 дақиқада ўқилади

Киев суди Украина ички ишлар вазири ўғлининг квартирасига тақиқ қўйди

Фото: 112.ua

Киев туман судларидан бири Украина ички ишлар вазири Арсен Аваковнинг ўғли Александрнинг квартирасига тақиқ қўйди. Бу ҳақда аксилкоррупцион прокураторанинг раҳбари ўринбосари Владислав Кривенко маълум қилди.  

“Суд бизнинг талабимизни қисман қондирди ва Аваковнинг кўчмас мулкига тақиқ қўйди”, деб айтган Кривенко.

Унинг айтишича, суд гумонланувчиларнинг мулкига тақиқ қўйиш талабларини кўриб чиқишни давом эттиради. 

Александр Аваков ва яна икки киши Киевда 31 октябрда ушланган. Улар 2015 йилда ички ишлар вазирлиги учун рюкзаклар харид қилишда 250 минг долларни харж қилиб юборишда гумон қилинмоқда. 

Александрнинг ўзи эса ушбу ишни “отасига сиёсий босим ўтказишга уриниш”деб атамоқда.  

Мавзуга оид