Аваковнинг сўзларига кўра, минтақанинг Украина таркибига қайтарилиши жараёни оддий эмас, бу мураккаб амалиёт бўлади, бироқ ҳарбий эмас. У ўз ичига бир нечта компонентларни қамраб олади.
«Бу, катта эҳтимол билан, қуролли кучларни қўлламаган ҳолда ўтказилувчи полиция амалиёти бўлади», - дея маълум қилди Аваков.
Унинг таъкидлашича, бундай амалиётни амалга ошириш учун БМТнинг 2 минг нафар тинчликпарвари етарли бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО собиқ бош котиби Россия ва Украина ўртасидаги уруш ҳақида ўз фикрини айтганди.











