Спорт | 19:50 / 08.11.2017
16635
2 дақиқада ўқилади

Неймар ўйнагиси келмаса, Франция чемпионати ўйинларини ўтказиб юбормоқда

Фото: Reuters

Испаниянинг Sport нашри шов-шувли хабарни чоп қилди. Унда Неймарнинг «Анже» клубига қарши ўйинни ғалати сабаб туфайли ўтказиб юборгани ёзилган.

Аввалроқ, Унаи Эмери футболчи соғлиғидаги кичик муаммо туфайли, ўзини яхши ҳис қилмаётганини ва бу ўйинга бормаслигини айтган эди. Аммо, кейинчалик бу гаплар асоссиз экани, аслида Неймар иштиёқи йўқлиги туфайли, аутсайдерга қарши майдонга тушишини истамагани маълум бўлди.

Францияга келганидан сўнг, бразилиялик футболчини чемпионат савиясининг жуда пастлиги ҳайрон қолдирган ва у умуман бундай ўйинларда иштирок этишни истамаяпти. Ҳатто Неймарсиз ўйнаган ПСЖ рақибни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган эди.

Неймар фақат Чемпионлар лигаси ўйинларида бор кучи билан ҳаракат қилишни хоҳламоқда. Лига 1 мусобақасида эса бундай ўйинларни ўтказиб юборишни ният қилган. 

Неймарда соғлиғи билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқлигини сешанба куни Бразилия терма жамоаси шифокори ошкор қилиб қўйди. У ўтган ҳафтада Неймарнинг жароҳат олгани ҳақидаги хабарни тасдиқламади.

Мавзуга оид