Жаҳон | 12:45 / 08.11.2017
13509
1 дақиқада ўқилади

Ойни айланиб чиққан америкалик фазогир вафот этди

Фото: NASA

АҚШда NASA агентлигининг фаазогири, «Аполлон-12» миссиясининг учувчиси Ричард Гордон вафот этди. Америка фазони ўрганиш агентлигига кўра, у 89 ёшда эди. 

Гордон 2017 йил 6 ноябрда ҳаёт билан видолашган. NASA астронавт яқинларига ҳамдардлик изҳор қилиб, «мамлакат фазони илк кашф қилганлардан бирини йўқотгани»ни қайд этди.

Гордон 1963 йили фазогир бўлган. У уч кунлик Gemini-11 (1966 йил) миссиясида иштирок этиб, 2 карра очиқ фазога чиққан. Гордон, шунингдек, «Аполлон-12» (1969 йил) пилоти ҳам бўлган. У 31 соат мобайнида Ой орбитасида қолган. Умуман, фазогир умрининг 316 соатини фазода ўтказган.

Мавзуга оид