Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада 34 ёшли шахс танишини пичоқлади
Зангиота туманида, жорий йилнинг 22 октябрь куни 1983 йилда туғилган Рафаэль Голубев (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) уйида таниши, 1981 йилда туғилган Николай Петров билан ўзаро келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида Николай Петровни қорин соҳасига пичоқ билан уриб тан жароҳати етказган.
Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар тарқатди.
Ушбу ҳолат юзасидан Рафаэль Голубевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
19:10 / 09.04.2026