Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Петербург делегацияси билан учрашув ўтказилди
8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида вазирлик раҳбарияти ҳамда Ўзбекистонга ташриф буюрган Санкт-Петербург делегацияси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар Самарқандда очилган меҳнат мигрантларини ташкилий ёллаш бўйича Марказнинг кейинги фаолиятини муҳокама қилишди. Шунингдек, Самарқандда Санкт-Петербург ахборот-бизнес маркази очилди.
Томонлар жорий йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ҳамда Россия Федерациясининг Меҳнат ва бандлик бўйича федерал хизмати ўртасида ахборот алмашиш бўйича имзоланган Келишувнинг бажарилишини кўриб чиқдилар.
Мавзуга оид
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
08:25 / 27.02.2026
Хайрулла Ибодуллаевга «Жасорат» медали тантанали топширилди
13:41 / 25.02.2026