Тошкентда алдов йўли билан буюмларни сотаётган яна 4 нафар молдовалик циган аниқланди
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига бир неча нафар чет эл фуқаролари Тошкент шаҳридаги бозорлардан ҳар хил турдаги буюмларни арзон нархларда харид қилиб, уларни фуқароларга алдов йўли билан қиммат нархларда сотиб келаётганликлари ҳақида хабар келиб тушган, деб маълум қилмоқда пойтахт ИИББ.
Мазкур хабар асосида 2017 йилнинг 6 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, тадбир давомида тўрт нафар циган миллатига мансуб бўлган Молдова Республикаси фуқаролари, 1991 йилда туғилган Н.М., 1995 йилда туғилган К.Е., 1992 йилда туғилган Р.Н. ва 1973 йилда туғилган Н.М.лар аниқланди.
Мазкур шахслар Тошкент шаҳрида жойлашган меҳмонхонада вақтинча яшаб, Чилонзор туманидаги “Абу Сахий” бозоридан ошхона анжомлари, идиш-товоқ комплектлари ва шу каби бошқа буюмларни арзон нархларда сотиб олиб, уларни Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг атрофида, бозорларда ҳамда супермаркетларда гўёки мазкур буюмлар Европа давлатларида ишлаб чиқарилганлигини билдириб, харидорларни алдаш орқали қиммат нархларга сотиб келаётганликлари маълум бўлди.
Тошкентда молдовалик циганлар алдов йўли билан буюмларни сотаётгани аниқланди
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024