Германиялик тиббий ходим 106 беморни ўлдиришда гумон қилинмоқда
Германиянинг Қуйи Саксония ҳуқуқ-тартибот идоралари собиқ тиббий ходим Нильс Хегелни аввал тахмин қилингандан 16 нафарга кўпроқ, яъни 106 одамни заҳарлаганликда гумон қилмоқдалар.
Бундай хулосалар жорий ҳафта бошида натижалари маълум бўлган токсикологик экспертиза асосида қилинган. Терговчилар тестлар ёрдамида яна 16 та шубҳали ҳолатни аниқлашган.
Тиббий ҳамшир бўлиб ишлаган Хегель 2 беморни ўлдирганликда айбланиб, 2015 йилда умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган. Хегель кейинроқ Дельменхорст ва Ольденбург шифохоналарида 90 га яқин беморга ўлимга олиб келувчи дозада дори берганини тан олган. Хегель судда беморларга ўлимга олиб келувчи миқдордаги инъекцияни кейинроқ уларни жонлантириб, ҳамкасблари кўз ўнгида ҳалоскордек кўриниш ва шу билан обрў қозониш мақсадида киритганини айтган. Жиноятчининг айтишича, у беморни яна ҳаётга қайтара олганда ҳузурланган, бунинг уддасидан чиқа олмаганда эса умидсизликка тушган.
2015 йилда тергов Хегель томондан амалга оширилган 2 та қотилликни исботлашга муваффақ бўлган. Бу уни умрбод қамоққа жўнатиш учун етарлилик қилган.
Агар Хегелнинг барча қотилликларни амалга оширишдаги айби исботланса, унда у тарихдаги энг оммавий қотиллардан бирига айланади.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022