Ўзбекистон | 15:00 / 10.11.2017
22539
15 дақиқада ўқилади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилди:

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирадилар.

Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М.Болтабаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юкланди.

Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантиришни, халқаро ва хорижий ташкилотлар ва жамғармалар грантлари бўйича илмий дастурлар ва лойиҳаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида” 1998 йил 19 январдаги 31-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари таркиби фаолиятини ва талабаларини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2000 йил 19 майдаги 196-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошидаги ва 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги “аспирантларни” сўзи “таянч докторантларни” сўзлари билан алмаштирилди.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил

10 февралдаги 20-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 4-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Кафедра мудири лавозимини эгаллаш учун танловда профессор ёки доцент илмий унвонига, фан номзоди, фалсафа доктори, фан доктори ёки фан доктори илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин”.

б) 5-бандда:

биринчи хатбошидаги “фан доктори” сўзлари “фан доктори ёки фан доктори” сўзлари билан алмаштирилди;

иккинчи хатбошидаги “фан номзоди” сўзлари “фан номзоди, фалсафа доктори” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Доцент лавозимини эгаллаш учун танловда, қоидага кўра, доцент илмий унвонига, катта илмий ходим ёки фан номзоди, фалсафа доктори, фан доктори ёки фан доктори илмий даражасига, шунингдек хорижий мамлакатларнинг тегишли мутахассислик бўйича уларга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларига эга бўлган шахс иштирок этиши мумкин”.

г) Низомга иловада:

11-банддаги “катта илмий ходим-изланувчиларнинг” сўзлари “таянч докторантлар ва докторантларнинг” сўзлари билан алмаштирилди;

12-банддаги “докторлик диссертацияси” сўзлари “докторлик диссертациялари” сўзлари билан алмаштирилди.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда:

а) 10-бандда:

“г” кичик банднинг ўнинчи хатбошидаги “катта илмий ходим-изланувчилар институти” сўзлари “таянч докторантура ва докторантура” сўзлари билан алмаштирилди;

“г” кичик бандда:

учинчи хатбошидаги “докторлик диссертацияси” сўзлари “фалсафа доктори ва фан доктори диссертациялари” сўзлари билан алмаштирилди;

саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилардаги “катта илмий ходим- изланувчиларга”, “катта илмий ходим-изланувчиларнинг” ва “катта илмий ходим - изланувчилар” сўзлари тегишли равишда “таянч докторант ва докторантларга”, “таянч докторант ва докторантларнинг” ва “таянч докторант ва докторантлар” сўзлари билан алмаштирилди;

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини битирган таянч докторантларнинг фалсафа доктори ва докторантларнинг фан доктори диссертацияларини ҳимоя қилиш ҳолати”;

ўн иккинчи хатбошидаги “докторлик” сўзи “фалсафа доктори ва фан доктори” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 17-банднинг биринчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 372-банднинг биринчи хатбошидаги “катта илмий ходим-изланувчилардан докторлик диссертацияси фан доктори илмий даражасини” сўзлари “таянч докторантлар ва докторантлардан диссертацияси илмий даража” сўзлари билан алмаштирилди;

г) 374-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигига” сўзлари билан алмаштирилди;

д) 375-банднинг бешинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди;

е) 376-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди.

5. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2007 йил 23 августдаги 181-сон қарори 2-иловасининг 63, 64, 65, 65.1, 65.2-бандларидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 августдаги 169-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий фуқароларни Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-бандидаги, 18-банднинг тўртинчи хатбошидаги ва 19-бандидаги “аспирантура” сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди.

7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида” 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарорида:

а) кириш қисмидаги “аспирантларни” сўзи “таянч докторантларни” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 1-банднинг иккинчи хатбошидаги “аспирантлар” сўзи “таянч докторантлар” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 1-иловада:

илова номидаги “аспирантлар” сўзи “таянч докторантлар” сўзлари билан алмаштирилди;

1- банддаги “аспирантларига” сўзи “таянч докторантларига” сўзлари билан алмаштирилди;

2- банднинг биринчи хатбошидаги “аспирантларга” сўзи “таянч докторантларга” сўзлари билан алмаштирилди;

3- бандда:

биринчи хатбошидаги “аспирантларга” сўзи “таянч докторантларга” сўзлари билан алмаштирилди;

бешинчи хатбошидаги “номзодлик минимумларини” сўзлари “малакавий имтиҳонларни” сўзлари билан алмаштирилди;

еттинчи хатбошидаги “аспирантурадаги” сўзи “таянч докторантурадаги” сўзлари билан алмаштирилди;

4- банддаги “аспирантлар” сўзи “таянч докторантлар” сўзлари билан алмаштирилди;

8- банднинг биринчи хатбошидаги “аспирантларга” сўзи “таянч докторантларга” сўзлари билан алмаштирилди;

9- банднинг биринчи хатбошидаги “аспирантларни” сўзи “таянч докторантларни” сўзлари билан алмаштирилди;

10- бандда:

биринчи хатбошидаги “аспирантларга” сўзи “таянч докторантларга” сўзлари билан алмаштирилди;

иккинчи хатбошидаги “аспирантнинг” ва “аспирантуранинг” сўзлари тегишли равишда “таянч докторантнинг” ва “таянч докторантуранинг” сўзлари билан алмаштирилди;

11- банддаги “аспирантларга” сўзи “таянч докторантларга” сўзлари билан алмаштирилди;

12- банд чиқариб ташланди;

13- банддаги “аспирантлар” ва “аспирант” сўзлари тегишли равишда “таянч докторантлар” ва “таянч докторант” сўзлари билан алмаштирилди;

г) 2-иловада:

12- банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиблари бўлган талабалар давлат олий таълим муассасасини битиргач, икки йил давомида магистратурага грант асосида (бакалавр-стипендиатлар) ва таянч докторантурага (магистр-стипендиатлар) кириш имтиҳонлари натижаларига кўра қабул қилинади.

Бир неча талабгорларнинг таянч докторантурага кириш имтиҳонлари натижалари бўйича улар томонидан тўплаган якуний баллари тенг бўлган тақдирда қуйидаги талабгорларга устунлик берилади:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиялари соҳиблари;

магистратурани аъло баҳолар билан тамомлаганлар;

муаллифлик гувоҳномалари ва патентга эга бўлганлар”;

13- банд қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари соҳиби бўлган талабалар ўқишни тамомлагандан сўнг икки йил мобайнида магистратурада (бакалавр-стипендиатлар учун) ўқишни давом эттириш мақсадида хорижга юборилиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар”.

8. Вазирлар Маҳкамасининг “Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида” 2009 йил 21 майдаги 145-сон қарорида:

а) 1-илованинг 10-банди ўн биринчи хатбошидаги “аспирантура” сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 2-илованинг 10-банди ўнинчи хатбошидаги “аспирантура” сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 3-илованинг 10-банди ўн биринчи хатбошидаги “аспирантура” сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди;

г) 4-илованинг 10-банди ўнинчи хатбошидаги “аспирантура” сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди;

д) 5-илованинг 10-банди ўнинчи хатбошидаги “аспирантура’' сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди;

е) 6-илованинг 10-банди ўн биринчи хатбошидаги “аспирантура” сўзи "таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди”.

9. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг «Музейлар тўғрисида»ги Қонунини рўёбга чиқариш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида” 2010 йил 12 апрелдаги 68-сон қарори 7-иловасининг 5 ва 10-бандларидаги “аспирантура” сўзи “таянч докторантура” сўзлари билан алмаштирилди.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низомда:

а) 12-банднинг “е” кичик бандидаги ва 35-банднинг “е” кичик бандидаги “клиник ординатурада” сўзларидан кейин “таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида)” сўзлари қўшилди;

б) 63-бандининг биринчи хатбошида “клиник ординатурада” сўзларидан кейин “клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида)” сўзлари қўшилди.

11. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент тиббиёт академияси ҳузурида ҳарбий-тиббиёт факультетини ташкил этиш тўғрисида” 2012 йил 10 июлдаги 203-сон қарори 2-иловасининг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“10. Факультетда илмий ва методик ишлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида” 2017 йил 19 майдаги 302-сон ва “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорлари ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади”.

12. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2013 йил 1 августдаги 214-сон қарорида:

а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлигига” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 1-илованинг 8-банди саккизинчи хатбошидаги ва 16-банди учинчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлигининг” сўзлари билан алмаштирилди;

в) 2-илованинг 8-банди биринчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлигининг” сўзлари билан алмаштирилди.

13. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2013 йил 17 декабрдаги 331-сон қарори 6-бандининг учинчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди.

14. Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази фаолиятини ташкил этиш ҳамда кутубхонанинг янги биноси қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 7 августдаги 219-сон қарорида:

а) 4-банддаги “катта илмий ходимлар-изланувчилар” сўзлари “таянч докторантлар ва докторантлар” сўзлари билан алмаштирилди;

б) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди.

15. Вазирлар Маҳкамасининг “Корпоратив бошқарув илмий-таълим

марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2015 йил 27 октябрдаги 305-сон қарори 1-иловасининг 38-банди бешинчи хатбошидаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси” сўзлари “Фан ва технологиялар агентлиги” сўзлари билан алмаштирилди.

16. Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 22 майдаги 304-сон қарорида:

а) 1-илованинг 3-банди бешинчи хатбошидаги “фалсафа” сўзи “фан” сўзи билан алмаштирилди;

б) 2-иловада:

2-банднинг бешинчи хатбошида “фалсафа” сўзи “фан” сўзи билан алмаштирилди;

6-банднинг иккинчи хатбошидаги “ва юридик” сўзлари чиқариб ташланди.

Мавзуга оид