Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
100 ёшини қаршилаган ёлғиз момо нотаниш одамлардан 600 дан кўпроқ табрик олди
Фото: imgur.com
Турмушга чиқмаган ва фарзандлари бўлмаган, Буюк Британияда яшовчи Лиззи Пикен 100 ёшини одатдагидек ёлғизликда қаршилашни режалаштираётган эди. Бироқ Лиззи яшайдиган Плимутдаги қариялар уйи ходимлари бундай бўлишига йўл қўйишмади. Улар ижтимоий тармоқлар орқали Лиззига табрик откриткаси юбориш илтимоси билан мурожаат қилишди, деб хабар бермоқда Metro нашри.
Момонинг юбилейига 100 та откритка олиш кутилаётган эди, бироқ уч ҳафта ичида момо номига 638 та табрик совғалар билан юборилган. Совғалар ва откриткалар сони Лиззининг туғилган кунигача сир сақланди.
“Биз Лиззи билан унинг туғилган куни ҳақида гаплашганимизда у жуда ҳаяжонда эди. Шу сабабли биз унга ижтимоий тармоқларда эълон жойлаштиришни таклиф қилдик. Шу билан бирга у қутлуғ ёшига тенг миқдорда откриткалар олса жуда қувонарли бўлади, деб ўйладик”, деб эсламоқда қариялар уйи ходими Жеки Топе.
Лиззининг 103 ёшли опаси бор, у Шотландияда яшайди. Момонинг айтишича, у бутун умрини ишига бағишлаб, шахсий ҳаётига вақт орттира олмаган. Лиззи доя бўлиб ишлаган. Лиззининг айтишича, унинг оиласи бўлмаган бўлса-да, у ажойиб ҳаётни бошдан кечирган.
Мавзуга оид
20:07
Буюк Британия ва Хитой ўзаро муносабатларда «қайта тикланиш» даврини бошлади. Бу Трампга ёқмаяпти
10:58 / 26.01.2026
Британияда “ФТБга ўхшаш” полиция хизмати пайдо бўлади
09:58 / 24.01.2026
Стармер: Трампнинг Афғонистондаги НАТО миссияси ҳақидаги сўзлари ҳақоратли
09:41 / 20.01.2026