Жаҳон | 20:00 / 13.11.2017
16100
1 дақиқада ўқилади

Эрондаги зилзила қурбонлари сони 400 кишидан ошди

© AFP 2017 / Tasnim News/Farzad Menati

Эрон—Ироқ чегарасида юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 370 кишидан ошди.

Press TV телеканали хабарига кўра, айни вақтга келиб қурбонлар сони 407 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, зилзила оқибатида 6,7 мингдан зиёд киши жабрланган.

Охирги хабарларда қурбонлар сони 372 нафарга етгани, 2,5 минг киши жароҳатлангани айтилганди.

Эроннинг Кирмоншоҳ вилоятида уч кунлик мотам эълон қилинган.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ички ишлар вазирлигига зарар кўрган ҳудудлар аҳолисини барча зарур нарсалар билан таъминлаш ҳақида кўрсатма берган. Шунингдек, у табиий офат оқибатларини муҳокама қилиш бўйича йиғилиш ўтказган.

Зилзила 12 ноябрь куни кечқурун Бағдоддан 204 километр шимоли-шарқда, Эроннинг Кирмоншоҳ шаҳридан эса 104 километр ғарбда юз берди. Ерости силкинишлари ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган. Зилзила магнитудаси эпицентрда 7,3 баллни ташкил этган.

Мавзуга оид