Жаҳон | 22:22 / 13.11.2017
12672
2 дақиқада ўқилади

Россиянинг RT телеканали АҚШ ҳукуматининг шартига кўнишга мажбур бўлди

Фото:РИА Новости / Константин Чалабов

Россиянинг RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян RT America телеканали АҚШда хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтганини маълум қилди.

Аввалроқ АҚШ адлия вазирлиги буни қилишга 13 ноябргача муҳлат берганди, акс ҳолда телеканалга нисбатан жиноий иш қўзғатиш билан таҳдид қилган. Симоньян бу шартни танқид қилди.

“Жиноий иш ва рўйхатдан ўтиш ўртасида биз охиргисини танладик. Шу сабабли Америка сўз эркинлигини ва унга ҳамон ишонувчиларни табриклайман”, деб киноя қилган Симонян.

Россия президенти Владимир Путин АҚШда Россия оммавий ахборот воситалари атрофидаги вазиятни сўз эркинлигига ҳужум деб атаган. Унинг айтишича, “сўз эркинлигисиз демократия мавжуд бўлмайди”.

Россия коммуникация ва алоқа вазирлиги АҚШнинг бундай ҳаракатларига акс чоралар кўрилишини айтган.

Шу сабабли Давлат думаси спикерининг топшириғига кўра, АҚШда Россия ОАВнинг сиқувга олинишларига жавоб чораларини кўзда тутувчи қонунга тузатмаларни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ яратилди. 

Бу тузатмалар таъсирига “Озодлик радиоси”,  Deutsche Welle, “Америка овози”, CNN каби хорижий телеканаллар тушиши мумкин. Сенатор Алексей Пушковнинг айтишича, бу телеканаллар “кабель телевидениеси операторлари пакетларидан олиб ташланиши мумкин”.

Мавзуга оид