Шаҳрихоннинг чекка қишлоғида бир вақтнинг ўзида 300 беморга хизмат қилувчи клиника ишга тушди
Туман марказидан ўн беш километр узоқликда жойлашган қишлоқда замонавий андозаларда, сўнги русумдаги барча тиббиёт ускуналари билан жиҳозланган хусусий даволаш ва диагностика клиникасининг ишга тушиши эътиборга молик.
Бугун Андижон вилоят, Шаҳрихон туманининг “Қалачи” қишлоғида ана шундай масканнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тиббиёт муассасаси қисқа муддатларда қуриб битказилган бўлиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги талаблари асосида туман аҳолисини соғлигини тиклаш, тиббий маданиятини оширишга хизмат қилади.
“Шифо Нур Инвест” жамияти томонидан бунёд этилган клиника бир вақтнинг ўзида 300 нафар беморларни даволаш имкониятига эга бўлиб, уларга 100 нафар малакали шифокорлар хизмат қилади. Муассасада стационар ва амбулатор шароитда юрак қон-томир касалликлари, жарроҳлик, офтальмогия, лор, эндикринология, гинекология ихтисослари бўйича диагностика, маслаҳат ва консерватив даволаш, шунингдек, физиотерапия, ультратовуш ҳамда клиник лабораториялари мавжуд.
Тиббиёт муассасасининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди. Тантанали тадбир давомида ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 20 нафар оила фарзандларига суннат тўйи ўтказилиб, уларнинг оилаларига телевизор совға қилинди.
Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон
Муаллиф олган суратлар
Мавзуга оид
16:40 / 08.10.2024
Хитойда математикани ўзлаштиришга қийналаётган болалар учун махсус клиника очилмоқда
15:40 / 20.02.2024
Исроил Ўзбекистонда тиббий клиника очишни режалаштиряпти
08:22 / 03.01.2024
12 та ихтисослаштирилган марказларнинг клиникалари кўп тармоқли шифохонага айлантирилади
09:24 / 06.06.2023