Жаҳон | 15:50 / 13.11.2017
5745
1 дақиқада ўқилади

Техасдаги оммавий қотиллик содир этилган черков қайта очилди

Фото: Washington Post

Техаснинг Сазерленд-Спрингс шаҳарчасидаги оммавий қотиллик содир этилган баптист черкови қайта очилди.

Черков ичкарисига қотиллик қурбонлари бўлганлар учун хотира рамзи сифатида 27та махсус ўриндиқлар жойлаштириб чиқилди.

5 ноябрь куни Девин Келли исмли шахс черков ичига бостириб кириб, ибодатга келган одамларни ўққа тутганди. Ҳужум оқибатида 27 киши ҳаётдан кўз юмди ва 26 киши жароҳат олди.

Қотил ўз жонига қасд қилган. У руҳий касал бўлган.

Бундан аввалроқ ушбу черков бутунлай бузилиб ташланиши ҳақида хабарлар берилганди.

Фото: Washington Post
Фото: Washington Post
Фото: Washington Post
Фото: Washington Post

 

Мавзуга оид