Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Хитойда "Сион" черкови раҳбарлари қўлга олинганини қоралади
АҚШ Давлат департаменти Хитой ҳукуматини мамлакатдаги энг йирик христиан черковларидан бири – "Сион" асосчиси Цзин Мингрини «зудлик билан озод қилишга» чақирди. ОАВ хабарларига кўра, "Сион" черковининг 30 га яқин бошқа раҳбарлари ҳам қўлга олинган.
АҚШ ҳукумати Хитой ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Пекиндаги энг йирик христиан диний жамоаларидан бири бўлган "Сион" протестант черковининг «ўнлаб етакчилари»нинг қўлга олинишини қоралади. Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ Давлат департаменти веб-сайтига кўра, ушланганлар орасида пастор Цзин «Эзра» Мингри ҳам бор.
«Ушбу таъқиблар Хитой Коммунистик партиясининг ўз эътиқодларига партия аралашувини рад этиб, рўйхатдан ўтмаган уй черковларида ибодат қилишни танлаган насронийларга нисбатан душманлигини яна бир бор намойиш этади», дейилади идора баёнотида.
Давлат департаменти Хитой ҳукуматини қўлга олинганларни «зудлик билан озод қилишга» ва «барча диндорларга, шу жумладан уй черковлари аъзоларига қасос олинишидан қўрқмасдан диний фаолият билан шуғулланишга рухсат беришга» чақирди.
Цзин Менгри — Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинциясида туғилган этник корейс. У 2007 йилда черковга асос солган ва шу вақтдан бери унинг аъзолари сони 1000 дан ошди.
"Сион" ҳатто Пекиндаги энг катта черков ҳисобланган, бироқ 2018 йилда Хитой ҳукумати черковни ёпди ва Менгрига Хитойдан чиқиб кетиш тақиқланди. Ўшандан бери черков яширин тарзда ишлади, яъни у расмийлар томонидан рўйхатдан ўтмаган. Айни пайтда пасторнинг ўзи олти йилдан ортиқ вақт давомида АҚШ фуқаролари бўлган фарзандларини кўра олмаяпти.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026