Иқтисодиёт | 17:05 / 14.11.2017
4379
1 дақиқада ўқилади

Венесуэлада кунлик нефть қазиб олиш миқдори 28 йилда илк бор пасайди

Фото: ТАСС

Венесуэлада нефть қазиб олиш миқдори 28 йилда биринчи маротаба бир кунда 2 млн баррелдан пасайди ва 1,95 млн баррелни ташкил этди. Нефть экспорт қилувчи ташкилот – ОПЕКнинг ноябрь ойида эълон қилган ҳисоботида шу ҳақда сўз боради, деб ёзмоқда ТАСС. 

EFE агентлигининг қайд этишича, Венесуэлада нефть қазиб олиш кўрсаткичи 2015 йилга доир рақамлар билан таққосланганда 699 минг баррелга камайган. 

Нефть Венесуэланинг асосий экспорт маҳсулоти ҳисобланади. Ушбу хом ашё маҳсулоти нархининг пасайиши мамлакатда кескин ижтимоий-иқтисодий инқирозни келтириб чиқарди. Инфляция даражаси ва миллий валютанинг қадрсизланиши кучайди. Халқаро валюта жамғармасининг тахминларига кўра, 2017 йили Венесуэладаги инфляция 652,7 фоизни, 2018 йили 2349,3 фоизни ташкил этади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид