Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Фоизсиз беш кун ичида нақдлаштириб бераман” деб 24 миллион сўмга чув туширишди
Олмалиқда фуқарони 24 миллион сўмга чув тушириб кетишди, деб хабар бермоқда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати.
Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳрида 2017 йилнинг апрель ойида Пискент туманида яшовчи 1988 йилда туғилган Исроил Олимжонов (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) фирибгарлик йўли билан 1993 йилда туғилган Зуҳриддин Наримовнинг ишончини суиистеъмол қилиб, пластик картасида бўлган 24.000.000 сўм пулларини “фоизсиз беш кун ичида нақдлаштириб бераман” деб алдаб, Зуҳриддин Наримовга тегишли пластик картада бўлган 24.000.000 сўм пулларни ўзлаштириб юборган.
Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.
Мавзуга оид
18:31 / 18.05.2026
“Боламни копток каби учириб юборган”: Олмалиқда пикап бир болани ўлдирди, бири комада
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
09:04 / 23.03.2026
Олмалиқдаги 3-мис бойитиш фабрикаси дунёдаги йирик корхоналар қаторидан жой олди
14:34 / 16.03.2026