4 ёшли қизини урган фуқаро оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган
4 ёшли қизини урган ота аллақачон ўз қилмиши бўйича судда жавоб берган ва оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Аслида унинг қизини ургани билан боғлиқ воқеа шу йилнинг апрель ойларида бўлиб ўтган. Тошкент шаҳар прокуратураси расмий вакили Бобир Деҳқонов матбуот брифингида шу ҳақда маълум қилди.
“Фуқаро Г.С. Чилонзор туман прокуратурасига мурожаат қилган. У аризасида турмуш ўртоғи А.Х. фарзандларига нисбатан ўта шафқатсизларча муносабатда бўлгани, доимий қийнаб, таҳқирлаб келганлиги, қизларининг юз ва танасининг бошқа қисмларига уриб, тан жароҳати етказиб берганлиги бўйича ариза берган. Шу мурожаат юзасидан олиб борилган терговолди текширув ишлари натижасига кўра, жорий йилнинг 30 октябрида ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а” ҳамда “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёнида жиноят иши психологлар, бошқа мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилган ва ҳолат тасдиқлангани сабабли, А.Х.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Бундан ташқари, у фойдаланиб келган уяли телефондаги маълумотлар бўйича экспертиза тайинланган.
Шунингдек, жиноят иши бўйича жабрланувчи Нуралиеванинг руҳий ва бошқа ҳолатларини комплекс ўрганиш мақсадида сайёр суд-тиббий, психологик экспертиза ўтказилган. Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2017 йил 19 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан Нуралиев ва Нуралиева онаси қарамоғига олиб берилган.
Видео: Ота 4 ёшли қизчасини ёлворишларига қарамасдан калтаклади. Энди у жазоланади
31 октябрь куни Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ўз фарзандларига шафқатсизларча муносабатда бўлгани, жисмоний куч ишлатиб, уларга руҳий таъсир кўрсатганлиги, ўз болаларининг ҳаёти, соғлиғига қарши жиноятларни қасддан содир этганлиги сабабли А.Х.ни оталик ҳуқуқидан маҳрум этиш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судига даъво аризасини киритган. Бугунги кунга келиб, бу даъво қаноатлантирилган ва А.Х. оталик ҳуқуқидан маҳрум этилган. Айни вақтда бу иш бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда”, - деди Бобир Деҳқонов.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
12:41 / 10.11.2024