Хитойда паспорт ўрнига смартфондан фойдаланиш имкони пайдо бўлди
Хитойнинг Хубэй вилоятидаги Ухань шаҳрида яшовчи фуқаролар энди ёнларида паспорт олиб юрмасликлари мумкин. Бунда уларга шахсларини тасдиқловчи рақамли ҳужжатни тақдим қилиш учун телефон ва мобил дастур кифоя қилади. Бу ҳужжат яқинда полицияда ҳам қабул қилина бошланади, деб хабар бермоқда China Daily.
Хитой жамоат хавфсизлиги бюроси Ухань шаҳрида шахсни аниқлаш учун мобил дастурни ишга туширди. Дастурда Хитойда амал қилувчи барча 8 ҳужжатнинг рақамли вариантини олиш мумкин, булар: шахсни тасдиқловчи стандарт ҳужжат, миллий паспорт, Ҳонгконг ва Макаога киришга рухсат берувчи ҳужжат, Хитойнинг қитъадаги қисмида яшовчилар ҳужжати, Тайвандан чиқиш учун ҳужжат, уй хўжаликларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжати, яшаш учун рухсат берувчи ҳужжат ва ҳайдовчилик гувоҳномаси. Фойдаланувчи дастурда рўйхатдан ўтиш учун исмини, амалдаги паспорти ва телефони рақамларини киритиши ва сўнгра биометрик маълумотларни йиғиш учун юзни таниш жараёнидан ўтиши керак.
Ухань Хитойда электрон идентификаторлар киритилган биринчи шаҳардир. Маҳаллий рўйхатга олиш бюроси зобити Лэй Цзининг айтишича, августдан бери ушбу дастурдан 42 мингдан кўпроқ одам фойдаланган. Улардан аксариятини, яъни 70 фоизини талабалар ташкил қилади.
Уханга Хитойнинг бошқа ерларидан кўчиб келувчилар янги дастур орқали пропискаларини ўзгартиришлари мумкин. Хитойнинг бошқа жойларида бунинг учун жамоат хавфсизлиги бюросига паспорт билан шахсан келиш талаб этилади. Дастурни шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномаларини олишда, меҳмонхонада рўйхатдан ўтишда ва бинога киришга рухсат сифатида қўллаш мумкин.
Хитой яқин орада йирик шаҳарларидан бирида ходимлар бўлмаган полиция бўлими очилишини эълон қилди. Бўлимда ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириш, паспорт олишга ариза бериш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
18:21 / 13.08.2024
“Шоҳ асар” — Канаданинг янги паспорти дизайни ҳақида
08:35 / 20.07.2024
Аҳоли пунктларининг хавфсизлик паспортлари тузилади
11:29 / 13.07.2024
Сингапур паспорти – «энг кучли», Ўзбекистон паспорти – 79-ўринда
11:03 / 29.04.2024