Спорт | 20:20 / 16.11.2017
17248
1 дақиқада ўқилади

«Насаф» ва «Пахтакор» учрашувига номи чиқмаган ҳакам тайинлангани сабаби маълум бўлди

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон чемпионатининг 29-туридан ўрин олган «Насаф» ва «Пахтакор» жамоалари учрашувига Зокиржон Қодиров тайинлагани кўпчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. ПФЛ директори Омонжон Ғофуров бу вазиятга изоҳ берди.

«Ўйинларга ҳакамлар тайинланганда кўп эътирозлар бўлади. Мисол учун Тошкент жамоаларига қарши учрашувда нега тошкентлик ҳакамлар тайинланди деб эътироз бўлади. Шу сабабдан ҳам  «Насаф» ва «Пахтакор» марказий учрашув экани инобатга олиниб, тошкентлик ҳам, қаршилик ҳам бўлмаган, Навоийдан ҳакам тайинланди.

Қодиров ҳам олий тоифадаги ҳакам. Эрматовнинг бошқа ўйинга тайинлангани сабаби эса, унинг учрашувида синов тариқасида беш нафар ҳакамлик синовдан ўтказиляпти. Бу учрашув ёзуви ФИФАга юборилади. Бундай марказий учрашувда эса синов қўлланилмади», дея гапириб ўтган Ғофуров «Спорт» телеканали жонли эфирида.

Мавзуга оид