Пентагон Сурия ва Ироқдаги америкалик ҳарбийлар сони бўйича маълумот берди
Суриядаги америкалик ҳарбийлар 500 нафардан ошди, деб маълум қилди журналистларга АҚШ қуролли кучлари штаблари бошлиқлари бирлашган қўмитаси аппарати директори, генерал-лейтенант Кеннет Маккензи.
“Афғонистонда бизда тахминан 14 минг аскар бор, Сурияда тахминан 503 ҳарбий, Ироқда эса 5262 ҳарбий операциялар олиб бормоқдалар”, деб айтган генерал Пентагондаги брифингда.
Аввалроқ Пентагон Сурияда АҚШ томондан қўллаб-қувватланувчи маҳаллий кучлар билан машғулотлар ўтказувчи бир неча юз америкалик ҳарбий борлигини маълум қилган. Таъкидланишича, бу ҳарбийлар террорчиларга қарши жанговар ҳаракатларда бевосита иштирок этмайдилар.
Америкалик ҳарбийлар Сурияда ушбу мамлакат раҳбариятининг рухсатисиз ҳаракат қилмоқдалар.
Мавзуга оид
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024
АҚШнинг Полшадаги янги РҚМ базаси Россия ракеталарини уриб тушира олади
13:07 / 13.10.2024