Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter саҳифаларни тасдиқлаш сиёсатини қайта кўриб чиқади
Американинг Twitter компанияси фойдаланувчиларнинг аккаунтларини тасдиқлаш сиёсатини қайта кўриб чиқиши ҳақида эълон қилди.
Ижтимоий тармоқ баёнотида қайд этилишича, аввалги тасдиқлаш жараёнида айни шу нарса саҳифа эгаси шахсиятининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди, деб ишонилган. Бироқ оқибатда тасдиқлаш белгиси фойдаланувчилар назарида "маъқуллаш" ёки "муҳимлик кўрсаткичи"дек таассурот уйғотди.
"Биз бу каби тушунмовчиликн пайдо қилганимизни англаймиз ва уни йўқотиш устида ишлаяпмиз… Биз янги тасдиқлаш ва аккаунтларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича дастур устида иш олиб бораяпмиз", — дейилади хабарда.
Компаниянинг қўшимча қилишича, ҳозирда тасдиқлаш бўйича сўровлар вақтинча қабул қилинмаяпти. Twitter, шунингдек, аввалроқ тасдиқдан ўтган саҳифаларга нисбатан ҳам сиёсатини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024