Иқтисодиёт | 18:00 / 17.11.2017
4857
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Германиянинг Landesbank Baden-Württemberg банки «Ипак Йўли» АИТБ билан муносабатларини мустаҳкамламоқда

Фото: Ипак Йўли

2017 йил 15 ноябрда Жаноб Торстен Базель бошчилигидаги Landesbank Baden-Württemberg (LBBW) ва «Ипак Йўли» Акциядорлик инновация тижорат банки вакиллари ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида томонлар 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги савдони молиялаштириш линиясини очиш тўғрисида иккитомонлама чегараланган Битим тузишга келишиб олдилар. Ушбу линия асосан ишлаб-чиқариш корхоналарининг асосан Европа мамлакатларидан технологик асбоб-ускуналар ва хом-ашёни харид килиш учун ташқи савдо битимларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Бундан ташкари, Landesbank Baden-Württemberg ва «Ипак Йўли» Банки корхоналарнинг инвестиция лойиҳаларини 5 йил ва ундан ортиқ муддатга лойиҳали молиялаштириш соҳасида фаол ҳамкорлик қилиш тўғрисида ўзаро келишиб олдилар.

Landesbank Baden-Württemberg Германиядаги энг йирик банкларнинг бешталигига кириб, йирик корпоратив ва хусусий мижозларга хизматларини тақдим этади, халқаро капитал бозорининг фаол қатнашчиси, шунингдек тижорат кўчмас мулкини молиялаш, классик, тизимли молиялаш, балансдан ташқари инструментларни молиялаш билан шуғулланади.

Шунингдек томонлар Ўзбекистон бозорида ҳамкорликда тақдим этилаётган хизматлар кўламини интенсив равишда ошириб боришга келишиб олдилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид