Пентагон Трампни истеъфога чиқаришга “чақирди”
АҚШ мудофаа вазирлиги ўзининг Twitter’даги аккаунтида АҚШ президенти Дональд Трампни истеъфога чиқаришга чорловни тасодифан ўз обуначиларига тарқатиб юборди. Вазирлик @proudresister ники остидаги фойдаланувчининг постини тарқатган, деб хабар бермоқда The Independent нашри.
Фойдаланувчи ўз постида қуйидаги матнни қолдирган: “Ечим оддий. Рой Мур, сайловолди пойгасидан воз кеч. Эл Франкен, конгрессдан истеъфога чиқ. Дональд Трамп, президент лавозимидан кет. Республикачилар партияси, жинсий зўравонликни партия муаммоси сифатида кўрсатишни бас қилинг. Бу сизнинг иккиюзламачилигингиз каби жиноятдир”.
5,24 млн обуначиси бўлган Пентагон ретвити дарҳол ўчириб ташланган, бироқ фойдаланувчилар уни кўришга улгуришган.
Бироздан кейин вазирлик матбуот котиби Дана Уайт твиттердаги саҳифасида хато юз берганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:15 / 01.10.2024
Пентагон янги ядровий каллакларга эга ракеталарни ишлаб чиқаришга 2,1 млрд доллар ажратди
11:30 / 17.09.2024
Пентагон Нигердан АҚШ кучларини олиб чиқишни якунлади
12:59 / 17.08.2024
Пентагон: Яқин Шарқдаги вазиятни диққат билан кузатяпмиз
15:11 / 10.08.2024