Тошкентда ёш талончилар қўлга олинди
2017 йилнинг 11 ноябрь куни тахминан соат 22:00ларда, О.Х. ва А.А. ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ёнида фуқаро Т.И.нинг соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг ёнидаги баҳоси 300 АҚШ доллари бўлган "IPhone-6" уяли телефони, баҳоси 200 АҚШ доллари бўлган курткаси ҳамда 150.000 сўм пулларини эгаллаб олганлар. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари (талончилик, яъни бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.
Мавзуга оид
12:41 / 10.11.2024
Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчини дўппослади
15:30 / 22.10.2024
Тошкентда Lacetti икки пиёдани уриб юборди
21:29 / 27.09.2024
Чилонзорда “дом” қурмоқчи бўлган фирма мансабдорлари терговга тортилди
16:18 / 25.09.2024