Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ва Эквадорда кучли зилзилалар юз берди
Хитойнинг ғарбий қисмида 18 ноябрда 6,3 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати маълум қилди.
Маълум қилинишича, зилзила маркази Тибет мухтор туманининг жанубидаги Ньингчи округидан 58 км шимолда, Ҳиндистон чегараси яқинида бўлган. Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот берилмаган.
Шунингдек, Эквадорнинг Гуайяс вилоятида 17 ноябрь кечки вақт 6,2 магнитудали зилзила қайд қилинган.
Маълум қилинишича, зилзила маркази Плайас шаҳрида бўлган. Зилзила оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Эквадор президенти Ленин Морено зилзила катта кўламли вайронагарчиликларга олиб келмаганини маълум қилган.
Вилоят ҳудудидаги барча мактаблар ва коллежларда машғулотлар душанбагача қолдирилган.
Мавзуга оид
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
20:41 / 17.06.2026
Хитойнинг йирик нефть-газ компанияси топ-менежери пора учун ўлимга ҳукм қилинди
17:47 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойнинг етакчи компаниялари ва молия институтлари делегацияси билан учрашди
09:56 / 16.06.2026