Жаҳон | 14:00 / 18.11.2017
6069
1 дақиқада ўқилади

Нью-Йоркдаги тураржойлардан бирида йирик ёнғин рўй берди

Фото: © REUTERS / Steven Gabriel

17 ноябрь, жума куни кечқурун Нью-Йорк яқинидаги 6 қаватли тураржой биносида ёнғин келиб чиқиши оқибатида 9 киши жароҳатланди. Ҳодиса Нью-Йоркнинг Манҳэттен мавзесидан шимолроқда рўй берган. Бу ҳақда AP нашри Қўшма штатлар ўт ўчириш бошқармасидаги манбасига асосланиб хабар тарқатди.

Жабрланувчиларнинг бири шу бинода яшаган, яна бир полициячи ва 7 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Маҳаллий ҳукумат бу уйда яшаган 22 оилани меҳмонхонага жойлаштирган.

Ушбу ёнғинни ўчириш ишларида мегаполисдаги ўт ўчириш бошқармасининг 200 нафар ходими иштирок этган, аммо ёнғинни ўчириш шамол туфайли қийин кечган.

Мавзуга оид